Ана шундай тадбирлардан яна бири, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Миробод туманида ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро П.Д.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи ҳўжалиги кўздан кечирилганда, қиймати 100,4 миллион сўмлик жами 6015 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
11.12.2020