Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пақилдоқларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди
1132
Остонамизда барча орзиқиб кутаётган байрам – Янги йил эшик қоқиб турибди. Табиийки, байрамни ҳамма яхши кутиб олишни истайди ва шунинг тадоригида бўлади. Аммо кўча-кўйда турли пақилдоқларнинг дилни хира қилувчи овози байрам кайфиятига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.
Пақилдоқларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйишга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Иштихон туманида жойлашган автотураргоҳда ўтказилган назорат тадбирида фуқаро У.А.нинг пиротехника савдоси билан шуғулланаётгани маълум бўлди.

Натижада унга тегишли бўлган 12 600 дона пиротехника воситаси ашёвий далил сифатида вақтинча сақлаш учун олиб қўйилди.

Шунингдек, вилоят божхоначилари шу куни вилоят ДХХ бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Ургут туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро С.В.га тегишли бўлган 53 402 дона  пиротехника воситаси тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

11.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг