Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1 млрд. сўмдан ортиқ маиший техникаларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
1093
Божхона тўловларидан қочиш мақсадида айрим уддабурон “тадбиркорлар” томонидан турли найранглар орқали республикамиз ҳудудига ноқонуний равишда товарларни олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.
1 млрд. сўмдан ортиқ маиший техникаларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ва “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари билан биргаликда темир йўл контейнерида Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамияти номига хориждан келтирилган  юк ҳужжатларига асосан маиший техника ва электрод товарларини божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада,  ушбу контейнерда йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган,  умумий қиймати 1 млрд. 188 млн. сўмлик 7460 дона “миксер” ва 140 дона “блендер” товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг