Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 6100 АҚШ долларини яширинча олиб чиқмоқчи бўлган шахсни тўхтатиб қолишди
1625
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилишига доир навбатдаги божхона қонунбузарлиги фош қилинди.
Божхоначилар 6100 АҚШ долларини яширинча олиб чиқмоқчи бўлган шахсни тўхтатиб қолишди

Хусусан, “Қорақалпоғистон” темир йўл станциясида “Нукус-Бейнеў” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поездида республикамиздан чиқиб кетаётган фуқаро  М.О.га тегишли сумка божхона назоратидан ўтказилганида, юклар орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган 6100 АҚШ доллари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахсларга 5 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.

Чет эл фуқаролари эса Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида олиб кирган миқдордаги нақд хорижий валютани эркин олиб чиқиб кетишлари мумкин.

Белгиланган суммадан ортиқча нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш учун Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари томонидан бериладиган рухсатномалар талаб этилади.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

20.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг