Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Т.И.нинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган, умумий қиймати 73 миллион сўмлик 114 гр тилла ва олмосдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
11.12.2020