Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Хазорасп тумани ва Урганч шаҳрида тезкор тадбирлар ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, Ҳазорасп туманида фуқаро Н.М.га тегишли бўлган сумка кўздан кечирилганида, хорижда ишлаб чиқарилган 4800 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаролар Ў.Д, С.Б, М.Ж.,С.Х. ва Т.Ш.ларга тегишли бўлган сумкалар ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Текширув давомида ушбу шахслар сумкаларида 36 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Урганч шаҳрида ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида фуқаро О.Қ.га тегишли бўлган “Нексия” русумли, транспорт воситаси кўздан кечирилганида, автомашинада 20 589 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
11.12.2020