Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида онлайн тренинг бўлиб ўтди
1713
Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар устидан назорат қилиш ва жиноятларнинг олдини олиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси томонидан Миллий кинология марказида онлайн тарзда тренинг ташкил этилди.
Миллий кинология марказида онлайн тренинг бўлиб ўтди

Бу каби онлайн тренинг пандемия шароитида ташкил этилиши муҳим аҳамият касб этади.

Онлайн тренингни Латвия Республикаси чегараларини ҳимоя қилиш колледжи бош инструктори Атис Озирс томонидан олиб борилиб, Марказнинг 15 нафар ходимлари иштирок этди.

Онлайн тренингда “ёш ит болаларини ташқи муҳит таъсирига мослаштириш ва ўргатиш”, “портловчи ва гиёҳванд моддаларини қидириш бўйича хизмат итларини тайёрлаш”, “хизмат итларига ҳид киритиш усуллари” мавзулари ёритиб берилди.

Мазкур тренинг видеороликлар, расмлар ва тақдимотларни намойиш этиш орқали олиб борилди. Ҳар бир намойиш этилган  видеороликлар, расмлар ва тақдимотлар юзасидан Марказ ходимларида жуда катта қизиқиш уйғотиб, берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди ҳамда мунозараларга бой бўлди.

Тренингда иштирок этган 15 нафар Марказ ходимларига  сертификатлар топширилди. Мазкур тренингдан орттирилган билим ва тажрибалар келгусида амалиётга жорий этилади.

11.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг