Аммо, берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ҳалол ва тўғри бизнес юритиш ўрнига, божхона қонунчилиги талабларига риоя этмаслик ҳолатлари ҳанузгача учраётганлиги ачинарлидир.
Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан Андижон вилоятида фаолият юритувчи корхона номига келган ва “божхона омбори” божхона режимига расмийлаштирилган умумий қиймати жами
3 ярим млрд. сўмдан зиёд товарлар божхона инвентаризациясидан ўтказилганида, корхона мутасадди вакиллари томонидан товарларни “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирмасдан туриб маълум бир қисмини божхона органи рухсатисиз корхона эҳтиёжи учун ишлатиб юборилганлиги маълум бўлди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 9 апрелдаги
210-сонли қарорига мувофиқ, божхона омборида сақланаётган товарлар божхона органининг рухсатисиз бериб юборилган ёки йўқотилган тақдирда божхона тўловлари тўланиши таъминланиши назарда тутилган.
Ҳолат бўйича далилий ашё сифатида олинган товарлар бўйича ҳисобланган жами 638 млн. сўмлик божхона тўловларини давлат бюджетига ўтказишлик мақсадида товар моддий бойликлар вақтинча сақловга олиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
10.12.2020