Хусусан, «Тошкент - Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Ўтказилган тадбир давомида, фуқаро Ш.Қ. га тегишли юклар тегишли тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу шахсга тегишли картон қутиларда косиблик буюмларига ўралган, хорижда ишлаб чиқарилган ва республикага ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 3 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
9.12.2020