Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эл соғлиғига эътибор қаратиб...
1868
Жорий йилнинг 30 октябрь кунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сон Фармони эълон қилинган эди.
Эл соғлиғига эътибор  қаратиб...

Мазкур Фармоннинг 1-бандида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш учун оммавий спортни янада ривожлантиришга эътиборни кучайтириш кераклиги таъкидланган. Спортни ҳар бир оилада, туманлар ва шаҳарлар ҳудудидаги маҳаллаларида ҳамда ўқув муассасаларида тарғиб этиб, оилалар, синфлар, корхона ва ташкилотлар вакиллари ўртасида мусобақалар ўтказиб туриш зарурлиги ҳақида сўз боради. 2-бандда қайд этилишича, мамлакатда оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт каби спорт турлари билан шуғулланиш катта самара беради. Шунингдек, келгусида "Соғлом турмуш тарзи" платформаси асосида аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш учун  эзгу ишлар олиб борилиб, ҳар бир туман маркази ва шаҳарлардаги катта кўчаларнинг четларига "Саломатлик йўлаклари"ни ташкил этиш тўғрисида кўрсатмалар берилган.

Оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда раҳбарлар "Шахсий намуна" тамойили асосида фаоллик намуналарини кўрсатишлари кераклиги,  ўқув муассасаларида катта танаффус пайтларида  "Спорт дақиқаси" жисмоний машқларини, дарслар бошланишидан олдин нафас олиш машқларини ўтказишни жорий этиш тўғрисида ҳам Фармонда сўз юритилган. Мактабгача таълим масканларида, мактабларда, ўқув юртларида "Болаликдан спортга", "Тонгги гимнастика", оилалар ўртасида "Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи" деб номланган телевизион спорт мусобақаларини телеканаллар орқали намойиш этиш зарурлиги қатъий белгилаб қўйилган.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини янада ошириш ва  саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида бошқармада барча шароитлар мавжуд,  жумладан замонавий мини-футбол майдони, тренажёр заллари, теннис столи, шахмат ва шашка спорт турлари учун қулайликлар яратилган.

Тасдиқланган жадвал асосида хафтанинг сешанба ва жума кунлари барча шахсий таркиб бошқармада спорт билан шуғулланади.

Шунингдек жойларда ўтказилаётган турли хил спорт мусобақаларида бошқарма  ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Жумладан яқинда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида енгил атлетика, турникда тортилиш ва стол тенниси турлари бўйича ўтказилган мусобақаларда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам қатнашиб спортнинг енгил атлетика туридан 1 чи ўринни эгаллашди.         

9.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг