Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Конституция - ҳаётимиз пойдевори
4227
Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, ҳуқуқий демократик давлат, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида эришаётган барча ютуқларимиз ҳамда халқимиз турмуш фаровонлиги ортиб бораётганлиги замирида Бош қомусимизда белгилаб берилган қоида ва ҳақ-ҳуқуқларнинг ўрни беқиёсдир.
Конституция - ҳаётимиз пойдевори

Асосий қомусимиз - Конституциямизда Ватанимизнинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, Ўзбекистонда яшаётган барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат, жамият олдидаги бурч ва масъулияти мустаҳкамлаб қўйилган. Айниқса, ёшларнинг таълим олиши учун берилган имтиёзлар келажак авлоднинг униб-ўсишига ғамхўрликдан далолатдир. Ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олиши, билим ва қобилиятини рўёбга чиқариши, соғлом ўсиши, келгусида касб-ҳунар эгаллаб, моҳир мутахассис бўлиб етишишида Конституциямизда белгиланган қоидалар муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 31-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида Андижон вилояти божхона бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни мактаб директори Холмухаммад Сулаймонов очиб берар экан, бош қомусимиз – Конституциямиз қабул қилинганлигининг 28 йиллик қутлуғ санаси  билан барчани табриклади.

Шундан сўнг, мактаб ўқувчилари томонидан Конституциямизни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар янгради.

Тадбир давомида божхона ходимлари томонидан энг фаол иштирокчилар ҳамда мактабнинг жонкуяр устозлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Тадбир сўнгида божхона ходимлари мактаб ўқувчилари билан суҳбат ўтказиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

9.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг