Тадбирда пост бошлиғи Жаҳонгир Саидов сўзга чиқиб, шахсий таркибга барчамиз тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма саккиз йиллиги билан табриклаб, конституцияда ўзбек давлати тарихчилиги анъаналари ва буюк аждодларимизнинг тарихий тажрибалари ҳамда инсонпарварлик ғоялари чуқур сингдирилганлигини унинг ҳар бир моддасидан англаш мумкинлигини айтиб ўтди.
Ж.Саидов сўзини давом эттириб, бош қомусимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиғини сақлаш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва келгусидаги ҳаёт тарзини янада яхшилаш кўрсатилганини айтиб ўтди.
Байрам шукуҳи ҳамон давом этмоқда.
9.12.2020