Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Қўштепа туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний сақланишига қарши бир қатор тезкор тадбирлар ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқаро Т.Д.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, хонадондаги музлатгич устида қути ва кичик идишларда соф оғирлиги 499 грамм бўлган марихуана ва 662 грамм қовурилган марихуана гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.
Яна бир тезкор тадбир давомида фуқаро А.Р.нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, ушбу шахс ўз яшаш хонадонида соф оғирлиги 24 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситасини ноқонуний тарзда сақлаб келаётганлиги маълум бўлди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 1185 грамм гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
9.12.2020