Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тиббиёт буюмларини ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, Гулистон шаҳрида фуқаро Х.А бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 40 миллион сўмлик 2004 дона тана ҳароратини ўлчайдиган симобли термометрлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
9.12.2020