Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Фарғона” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро М.И. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинани белгиланган тартибда кўздан кечиришди.
Натижада, автомашинанинг бардачогида, кулдон ва ўриндиқлар остида жами 124 дона “Сомнол (Зопиклон 7,5мг)” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
9.12.2020