Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Металлнинг бўлаги ҳам металл!
1687
Сирдарё вилоятида божхоначилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги божхона қоидабузарлиги давомида ранглли металл парчаларининг яширинча олиб чиқилиши олди олинди.
 Металлнинг бўлаги ҳам металл!

Шубха остига олинган фуқаро А.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли енгил автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, автотранспортнинг ёқилғи қуйиш баки ичига қиймати 1 млн. сўмдан ортиқ бўлган 66 кг. мис рангли металл парчалари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

19.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг