Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда, қўшни давлатдан кириб келган фуқаро К.У. бошқарувидаги “Камаз” русумли юк автотранспорт воситасини божхона назоратидан ўтказишди.
Натижада, автомашина кабинасида бўлган қўл сумка ичида умумий киймати 22,6 миллион сўмлик 330 дона “Соннат-кмп”, 133 дона “Тропикамид 1,0 %” номли кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, ушбу постга қўшни давлатдан кириб келган яна бир фуқаро П.Е. бошқарувидаги “Камаз” русумли юк автотранспорт воситаси ҳам ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, унинг кабинасидаги торпедка қисмида умумий қиймати 15,7 миллион сўмлик, 70 дона конвалютада жами 700 дона “Соннат-кмп”, 67 дона “Тропикамид 1,0 %” номли кучли таъсир қилувчи психотропдори воситаларини яшириб олиб келаётганлиги фош қилинди.
Юқорида аниқланган умумий қиймати 38,240 000 сўмлик жами 1030 дона “СОННАТ-кмп” ва жами 200 дона “ТРОПИКАМИД 1,0 %” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қозоғистондаги номаълум шахс томонидан бериб юборилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
9.12.2020