Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айналишининг олдини олиш мақсадида, олдиндан олинган маълумотлар асосида, Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, фуқаро С.Б. чет давлатда ишлаб чиқарилган қиймати 10 миллион сўмлик жами 28 680 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида тўхтатилиб қолинди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
9.12.2020