Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
1176
Давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга, эртанги истиқболга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфлардан бири коррупциядир. Мамлакатимизда кейинги пайтларда коррупцияга қарши кескин курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасида аниқ чора-тадбирлар белгиланган.
“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш масалалари” мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунида  аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида  белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729 Фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастурида ёшларда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарини шакллантирадиган чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

Мазкур вазифалардан келиб чиқиб ҳамда “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси, Тошкент Давлат юридик университети, Давлат божхона қўмитасининг соҳавий бошқармалари ва мазкур институтнинг профессор-ўқитувчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходими М.Асроров томонидан “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишда комплаенс назоратнинг аҳамияти”, Бош прокуратура Академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи Б.Исмаилов томонидан “Коррупцияга қарши курашиш борасида идоравий тизимларнинг кучайтириш масалалари”, Давлат божхона қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси ходими С.Рахимов томонидан “Иқтисодий соҳадаги коррупцияга қарши курашда божхона органларининг роли”, Божхона институтининг “Махсус-ҳуқуқий фанлар” кафедраси бошлиғи С.Шомирзаев томонидан “Коррупциявий хавфни бошқариш: кадр сиёсати” каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Давра суҳбати қизғин ва конструктив руҳда ўтди, иштирокчилар ушбу масалалар бўйича ўзларининг тўплаган билим ва бой тажрибаларини ўртоқлашдилар, қизиқарли фикр-мулоҳазалари ва таклиф-тавсияларини баён этдилар.

9.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг