Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 28 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил қилинди
1771
Хабарингиз бор, шу кунларда Юртимиз аҳолиси Ватанимиз учун мустақил, эркин ҳаёт кечириш, уни тараққий топган демократик давлатлар қаторига кўтариш йўлининг асосий принцип ва қоидаларини муҳрлаб берган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигини кўтаринки кайфият билан байрамона нишонламоқда.
Миллий кинология марказида Ўзбекистон  Республикаси Конституциянинг 28 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил қилинди

Байрам муносабати билан Миллий кинология маркази шахсий таркиби учун тадбир ташкил қилинди. Давра суҳбатида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шахар Сергели туман суди раиси Б.Алимов ҳамда ушбу суд судьяси Ш.Юлдашевлар ва  Божхона институти Махсус – ҳуқуқий фанлар кафедраси бошлиғи С.Шомирзаев ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели туман суди судьяси Ш. Юлдашев тадбирда сўзга чиқиб, Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди. Шунингдек, бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида атрофлича маълумот бериб, ундаги ҳар бир норманинг ҳаётимиз билан нечоғлик чамбарчас боғлиқ эканлиги мисоллар орқали тушунтириб берди.

С.Шомирзаев ҳам ўз маърузасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида нишонлаб келинаётганлиги ва давлатимиз томонидан халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва миллий қонунчилик асосида, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташкилий-ҳуқуқий механизм асослари яратилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида, 2019 йил 27 майда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони қабул қилиниб, ушбу ҳужжатга мувофиқ 2019–2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури ишлаб чиқилгани ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, давра суҳбатида мазкур вазифалар ижроси юзасидан давлат божхона хизмати органлари ходимлари ўртасида коррупция содир этилишини олдини олиш, ўтказилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда ходимларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида мутасадди идоралар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури белгиланганлиги алоҳида айтиб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

7.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг