Хусусан, Наманган шаҳрида вилоят божхоначилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 28 йиллигига бағишланиб спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада Наманган вилояти божхона бошқармасинининг барча таркибий тузулмалари ҳамда эркин ёлланган ходимлардан тузилган 7 та жамоалар баҳс олиб боришди.
Мусобақа муросасиз курашларга бой бўлиб, бунда 1-ўринни бошқарма шахсий таркиби, 2-ўринни “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ҳамда 3-ўринни “Поп” чегара-божхона пости жамоалари қўлга киритишди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувлар якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
7.12.2020