Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши Мирзаобод тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро М.О. бошқарувидаги “Ласетти” русумли енгил автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, тадбир иштирочилари томонидан ушбу автотранспорт воситасининг салони ва юкхонаси кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 6,6 миллион сўмлик 6081 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
7.12.2020