Жумладан, куни-кеча Сурхондарё вилоятида 8-декабрь Бош қомусимизнинг 28 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 10 жамоа қаторида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимларидан иборат футбол жамоаси ҳам иштирок этди. Қизғин беллашувларга бой тарзда ўтган спорт мусобақасида вилоят божхоначилари жамоаси фахрли иккинчи ўринни қўлга киритишди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Давлат божхона қўмитаси томонидан спортга ва жисмоний тарбияга қаратилаётган беқиёс эътибор, божхона ходимларининг кўплаб спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишларига сабаб бўлмоқда.
7.12.2020