Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оз-оздан йиғилиб...
2263
Сурхондарё вилояти божхона бошкармаси томонидан ички ишлар идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Н.А. бошқарувидаги ISUZU русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Оз-оздан йиғилиб...

Натижада, автотранспорт воситасида умумий киймати 69,4 млн. сўмлик 20 дона телевизор ва 29 дона кир ювиш машинаси борлиги аниқланди. Тезкор тадбир давомида ушбу товарлар Н.А.га нотаниш бўлган фуқаро Б.М. томонидан бир гуруҳ аёлларни ёллаган ҳолда қўшни давлатдан доналаб олиб кирилганлиги маълум бўлди.

Шунга ўхшаш ҳолат Наманган вилояти божхона бошқармаси “Косонсой” чегара божхона постида ҳам кузатилди. Фуқаро Г.А. қиймати 9 млн. сўмлик 3 дона кондиционерларни божхона тўловларисиз олиб кириш мақсадида уларни ўтказиб бериш учун 3 нафар бошқа йўловчиларни моддий манфаат эвазига ёллайди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб, белгиланган меъёрлар доирасида қўшни давлатлардан айрим турдаги маиший техника воситаларини божхона тўловларини тўламай, 1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтишга рухсат этилган

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

19.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг