Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1046
Янги йил байрами яқинлашар экан, барча жойларда байрамни юқори кайфиятда кутиб олиш учун тайёргарлик бошлаб юборилади. Бироқ, орзиқиб кутилаётган янги йилда дилхираликлар келтириши мумкин бўлган пиротехника воситаларини айрим “қаҳрамонлар” ноқонуний даромад топиш мақсадида сотишга уринишмоқда.
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтган ноябр ойининг ўзида вилоят бўйлаб ўнга яқин тадбир ўтказишди.

Тадбирлар давомида Қумқўрғон, Денов, Шеробод ва Термиз туманларида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган 8 нафар фуқаро қўлга олинииб   улардан жами  158 минг дона турли ном ва кўринишдаги пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларини ноқонуний айланишига қарши тадбирлар давом эттирилмоқда.

7.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг