Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Конституция — жамият таянчи ва юрт тараққиётининг ҳуқуқий кафолатидир
1579
Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши Конституциямизда белгиланган адолатли қоида ва тамойиллар шарофати десак адашмаган бўламиз. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бош Қонундир.
Конституция — жамият таянчи ва юрт тараққиётининг ҳуқуқий кафолатидир

8 декабрь – Конституция куни байрами муносабати билан Жиззах вилояти божхона бошқармасида “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш барчамизнинг бурчимиздир” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Аввало шуни таъкидлаш лозимки, юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар бевосита Конституцияга таянган ҳолда амалга оширилмоқда.  Конституциянинг асосий моҳияти шундаки, у жамият ва унинг аъзолари олдига мақсад қўяди. Ана шу эзгу мақсадга эришишнинг йўлларини ўзида мужассам этади. Жамиятни  ҳуқуқий қадриятлар асосида ташкил этишда Конституциянинг ўрни беқиёсдир.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Н.Мусамухамедов сўзга чиқиб, бу жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди ва ушбу байрам билан барча шахсий таркибни самимий қутлади.

Шунингдек, сана муносабати билан тизимда самарали меҳнат олиб бораётган, ўз фаолияти билан ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир қанча фидойи божхона ходимлари фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

7.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг