Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.А. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинани белгиланган тартибда тўхтатиб кўздан кечиришди.
Текширув давомида автомашина салонида чет элда ишлаб чиқарилган. республика ҳудудида сотиш ва сақлаш тақиқланган умумий қиймати 21 миллион сўмлик 144 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
7.12.2020