Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мандарин ва кивиларни яширинча олиб кириш режаси фош бўлди
1239
Божхона органлари томонидан божхона чегаралари орқали сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мандарин ва кивиларни яширинча олиб кириш режаси фош бўлди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаролар Р.Н, С.Ф ва Ж.Б бошқарувидаги юк автомашиналари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу автоуловлар юкхонасида декларацияда кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 82 миллион сўмлик мандаринлар борлиги маълум бўлди.

Яна бир ҳолатда мазкур пост ходимлари томонидан юртимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига “Mersedes-Benz” русумли юк автомашинасида келтирилган товарлар хавфни бошқариш тизими орқали қизил йўлакка тушганлиги сабабли божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 94 млн. сўмлик кивилар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

7.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг