Тадбир давомида, “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида умумий қиймати салкам 19 миллион сўмлик 115 минг 200 дона пиротехника воситалари борлиги анииқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 12 та ҳолатда қиймати қарийб 180 миллион сўмлик пиротехника воситалари билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди.
7.12.2020