Давлат божхона қўмитаси билан онлайн тарзда ўтказилган ушбу тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, бошқарма шахсий таркиби ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.
Тадбирда иштирокчиларга божхона соҳасида коррупция ва бошқа қонунбузарликларни олдини олиш юзасидан кенг қамровли тушунтиришлар берилди. Божхона ходимларига тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига ҳушмуомалада бўлиш, уларнинг мурожаатларига тезкорлик билан жавоб қайтариш, бу борада сансалорликларга йўл қўймаслик, шунингдек божхона назорати ва расмийлаштирувларини тезкорлик билан амалга ошириш лозимлиги яна бир бор эслатиб ўтилди. Шунингдек, давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларга божхона ходимлари ҳалол ва пок меҳнати билан, ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндашган ҳолда жавоб қайтариши лозимлиги таъкидланди.
3.12.2020