Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда қўшни давлатдан республикамиз орқали транзит тарзида ўтаётган юк поезди белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, вагонлардан бирининг остки қисмида кўз илғамас бўшлиққа полиэтилен ўрамларда қуритилган гиёҳванд ўсимликлар яширилгани фош бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт криминалистик марказининг хулосасига кўра ушбу аниқланган қуритилган ўсимлик 147,52 гр. оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик воситаси деб топилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
19.09.2018