Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Курьерлик ташкилотлари билан учрашув ташкил этилди
1468
Почта хизмати муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ҳар қандай ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, эпидемиологик вазиятларда ҳам почта хизматига бўлган талаб ва таклиф ҳеч қачон тўхтаб қолмайди. Аксинча, доимий равишда ўсиб боради. Бу эса соҳа ходимларини доимий равишда ўз устидан ишлашга, тизимга янги иннoвацион технологияларни жорий қилишга, почта хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим йўналишларни доимий такомиллаштиришни талаб этади.
Курьерлик ташкилотлари билан учрашув ташкил этилди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бошпочтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида курьерлик ташкилот раҳбарлари ва вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов,  Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи Ш.Худоёров, божхона пости бошлиғи Ш.Бакиев ҳамда 20 нафар курьерлик ташкилоти раҳбарлари ва вакиллари иштирок этишди.

 Учрашувда таъкидланишича, божхона пости орқали жорий йилнинг ўтган даври давомида салкам  5500 тоннага яқин халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилган бўлиб, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга ошган.

Учрашувда халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назоратидан ўтказиш давомида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларга риоя этмаслик ҳолатлари, жўнатмаларни божхона расмийлаштируви жараёнида эса божхона органларига олдиндан тақдим этиладиган маълумотларни ўз вақтида бермаслик ёки нотўғри маълумотларни тақдим этиш ҳолатлари мавжудлиги, бу эса ўз вақтида жўнатмаларнинг божхона назорати ва расмийлаштирувдан ўтказишда кўп вақт сарфланишига олиб келаётганлиги таъкидланиб, почта соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, тарғибот-ташвиқот ишларини жонлантириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, учрашувда фуқароларга почта хизматини кўрсатишда вужудга келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилиниб, курьерлик ташкилотлари  вакиллари томонидан билдирилган таклифлар тингланиб, берилган таклифларни амалиётга жорий этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

6.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг