Вилоятда мунтазам ташкил этиб келинаётган мазкур турдаги танлов ва мусобақаларда иштирок этиб келаётган ёш божхоначиларнинг мустақил фикрлаши, мантиқий тафаккури ҳамда китобхонлик маданиятини янада шакллантиришда бу каби тадбирлар ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Финал босқичида ғолибликни қўлга киритиш учун 9 жамоа билим ва тафаккурда куч синашдилар. Амалдаги ғолиб яъни Андижон вилояти божхона бошқармаси ёш ходимларидан ташкил топган жамоа бу галги мусобақада фахрли 2-ўринни қўлга киритишди.
Ўйин натижасига кўра, жамоалар Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят кенгашининг кўчма кубоги, турли даражадаги дипломлар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди. Шунингдек, жамоалар орасидан “Энг яхши билимдон”, ҳамда “Энг яхши жамоа сардори” номинацияси ғолиблари сифатида айнан божхона ходимлари танлаб олинганлиги ҳам алоҳида аҳамиятга моликдир.
5.12.2020