Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда 540 минг донадан зиёд пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
1212
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Бош прокуратура хузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Андижон вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқубузарликни ўз вақтида фош этишди.
Андижонда 540 минг донадан зиёд пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Андижон вилояти Асака туманида ўтказилган пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олишга қаратилган  тезкор тадбир давомида фуқаро Н.О. умумий қиймати 110 800 минг сўмлик 540 646 пиротехника воситаларини “Damas” русумли автомашинасида сотиш учун олиб кетаётганида тўхтатиб қолинди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кўзда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш - ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса бундай қилмишлар содир этганлар учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган.

 Мазкур ҳолат юзасидан божхона текшируви ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

4.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг