Москвадан учиб келган фуқаро Ж.Ш. ўзи билан 3 та баклашкада 5 литр этил спиртини олиб келади. Қарши халқаро аэропортида божхонадан “яшил” йўлак орқали ўтар экан, ушбу шахс эҳтимол, озгина олсам, ҳеч нима қилмас деган ўйга боргандир. Ёки божхоначилар баклашкалардаги ёрлиқларга алданиб, спиртни оддий газланган сув деб ўйлашларини тахмин қилгандир.
Лекин, вазият у кутгандек якун топмади ва божхоначилар ушбу ҳолатнинг олдини олишди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
19.09.2018