Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Конституциямизнинг 28 йиллигига бағишланган спорт мусобақалари бўлиб ўтди
1676
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ўртасида спортни оммалаштириш, ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Конституциямизнинг 28 йиллигига бағишланган спорт мусобақалари бўлиб ўтди

Спортнинг мини футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ҳамда дартс турлари бўйича ўтказилган беллашувларда божхона ходимлари ўзларининг чаққонлиги, зукколиги, эпчиллиги ҳамда кучлилигини намоён қилишди.

Якунда, дартс мусобақасида Отабек Одилов, шахмат мусобақасида Иномжон Нарзиев, шашка мусобақасида Жасурбек Сайилов ва стол тенниси баҳсида Жаҳонгир Абдураҳимов ғолибликни қўлга киритди.

Шунингдек, мини футбол бўйича мусобақаларда бошқарма аппарати ходимлари ҳамда божхона постларидан ташкил топган 8 та жамоа ўзаро куч синашдилар.

Қизғин кечган мусобақа якунларига кўра, бошқарманинг “Тошкент-товар” ТИФ божхона пости жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, бошқарма аппарати ва “Сирғали” ТИФ божхона пости жамоалари иккинчи ҳамда учинчи ўринни эгалладилар.

Шунингдек, турли номинациялар бўйича ғолибларга ҳам эсдалик совғалари топширилди.

Кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтган ҳамда қизғин беллашувларга бой бўлган тадбир якунида бошқарма бошлиғи Т.Саидов, Давлат божхона қўмитаси Ҳарбий сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ишлари ва жанговар тайёргарлик бўлими бошлиғи Ў.Хунаров ҳамда Божхона институти бошлиғи В.Эргашев томонидан ғолиб ва совриндорларга диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Бу каби  тадбирлар давом эттирилмоқда.

        

4.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг