Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
745 минг донадан зиёд пиротехника воситалари фош этилди
1577
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
745 минг донадан зиёд пиротехника воситалари фош этилди

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида Тошлоқ туманида фуқаро К.С.га тегишли қўл сумкаларидан 20,4 миллион сўмлик 144 000 дона, “Қўқон-Учкўприк” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро К.К. бошқарувидаги “Тико” русумли автомашинадан 18,3 миллион сўмлик 28827 дона, Қувасой шаҳрида фуқаролар М.Д. ва М.А. бошқарувидаги “Кобальт”  ҳамда “Нексия” русумли автомашиналардан 29 миллион сўмлик 144 000 дона, “Марғилон-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Х.О. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинадан 18 миллион сўмлик 144 000 дона ва ушбу йўналишда ҳаракатланаётган яна бир фуқаро У.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинадан 21 миллион сўмлик 56 440 дона, Фарғона туманида фуқаро Қ.А.га тегишли боғдан 10,5 миллион сўмлик 84 600 дона ва “Янгиқўрғон-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Р.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинадан 18 миллион сўмлик 144 000 дона пиротехника воситалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 135 миллион сўмлик 745 минг донадан зиёд пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

2.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг