Ушбу масалада, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидланганидек, “Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз.
Бу иллат билан нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, балки ҳар бир жамоа жиддий курашиши керак. Шунинг учун ҳар бир давлат идорасида жамоатчилик томонидан назорат қилинадиган коррупцияга қарши курашиш бўйича ўз ички дастурлари бўлиши шарт”.
Божхона органларида ҳам ушбу иллатга қарши кураш шиддат билан давом этирилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Олмалиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш, уларни содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, бундай ҳолатларга йўл кўймаслик ва уларни олдини олиш юзасидан Тошкент вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик гуруҳи бошлиғи Н.Бобоқулов, катта тезкор вакили Э.Утамуратов, Тошкент вилояти Адлия бошқармаси маслаҳатчиси Б.Абдураҳмонов, Бош прокротура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Олмалиқ шаҳар бўлими катта инспектори А.Нигматов ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирокида навбатдаги учрашув ташкил этилди.
Р.Ахмедов ўз сўзида давом этар экан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5582-сонли “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 605-сонли “Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳиятини тушунтирди.
Шундан сўнг, Адлия бошқармаси маслаҳатчиси Б.Абдураҳмонов сўзга чиқиб ҳозирги кунда Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларда тадбиркорларга кенг қулайлик ва имкониятлар яратилаётганлиги, шу билан бирга Президентимиз томонидан ўтказилаётган йиғилишларда коррупция ҳолатларига қарши муросасиз ва кескин чоралар кўрилиши ҳақида айтиб ўтилганлигини, шунингдек 2017 йил 13 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш” тўғрисидаги Қонун қабул қилинганлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг, Бош прокротура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Олмалиқ шаҳар бўлими катта инспектори А.Нигматов сўзга чиқиб, 1 йил давомида Олмалиқ шаҳрида мансабдор шахслар томонидан 22 та коррупция билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилганлигини йиғилиш иштирокчиларига етказди.
Бундан ташқари, бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик гуруҳи бошлиғи Н.Бобоқулов тадбирда нутқ сўзлаб, божхона органлари шахсий таркиби ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, тарбиявий-профилактика фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш шунингдек, шахсий таркиб ўртасида якка тартибдаги тарбиявий-профилактика ишлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, ДБҚнинг 2019 йил 15 октябрдаги 266-сонли буйруғи билан “Давлат божхона хизмати органларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этишга ундаш ҳолатлари ҳақида хабар бериш, уларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ҳамда уларга қарши курашишдаги ходимларнинг фаол иштироки учун рағбатлантириш тўғрисида”ги Тартиб тасдиқланганлиги ҳамда мазкур тартибга асосан божхона ходими қонун ҳужжатларига риоя этиши, ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларини беғараз, холисона, виждонан, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда бажариши ҳамда коррупцияга оид бирор-бир ҳуқуқбузарликни содир этишдан ёки бундай ҳуқуқбузарликни содир этиш учун шарт-шароитлар яратадиган бошқа ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиши шартлиги божхона органлари томонидан порахўрлик, тамагирлик, ўз хизмат вазифасини суистеъмол қилиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш муҳим вазифа эканлигини айтиб ўтди.
2.12.2020