Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тезкор тадбир давомида 959 дона маиший техника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1157
Божхона органлари тезкор вакиллари томонидан маиший техника буюмларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Тезкор тадбир давомида 959 дона маиший техника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Қ.Х. бошқарувидаги “Исузу” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 204 миллион сўмлик  150 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда фуқаро Ш.Ф. бошқарувидаги “Исузу” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, товарлар эгаси фуқаро А.А. иштирокида кўздан кечирилди.

Текширув давомида автоулов юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 213,6 миллион сўмлик 797 дона миксер ва 12 дона  телевизорлар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

2.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг