Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан юртимизда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари номига хориждан олиб келинган товарлар “Даут-ота” чегара божхона постида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ҳужжатларда кўрсатилмаган ва кўрсатилганидан ортиқча, умумий қиймати 493 665 000 сўмга тенг бўлган 7460 дона инсулин ва инсулин шприцлари, шунингдек 8 хил турдаги товар-моддий бойликлар мавжудлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2.12.2020