Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Электрон тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси фош этилди
1129
Божхона органлари ходимлари томонидан божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан ДХХ чегара қўшинлари  ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда “Қорақалпоғистон” темир йўл станциясида йўловчи поезди божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, мазкур вагоннинг тепа қисмларига хуфёна тарзда яширилган, умумий қиймати 232,6 миллион сўмлик жами 4590 дона электрон тамаки учун мўлжалланган маҳсулотлар, 811 дона электрон тамаки ва унинг қурилмалари, 25 дона биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг