Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Н.га тегишли “Кобальт” русумли транспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, транспорт воситасининг юкхонасида умумий қиймати 150 млн. сўмлик 144 минг дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
2.12.2020