Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижий давлатдан ушбу божхона постига кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу автомашинани божхона назоратидан ўтказиш жараёнида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати
220 миллион сўмлик маиший техника товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
2.12.2020