Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 1 млрд. сўмлик уяли телефон аппаратларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
1138
Республикамиз божхоначилари томонидан уяли алоқа телефонларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Божхоначилар 1 млрд. сўмлик уяли телефон аппаратларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан бу каби ҳолатларни фош этиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир натижасида,фуқаро Й.А. бошқарувидаги“Кобальт” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, автотранспорт юкхонаси ва салонида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигинитасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 1 млрд 75 млн сўмлик, 353 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда божхона органлари томонидан мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг