Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Чирчиқ" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости янги бинода ўз фаолиятини бошлади
4412
Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, «қоғозсиз ва электрон божхона»нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган «рақамли божхонани» шакллантириш бугун тизим олдидаги энг катта вазифалар ҳисобланади.

Мазкур вазифаларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли амалга ошириш, энг аввало тадбиркорларга сифатли божхона хизматини кўрсатиш эса муносиб шарт-шароитлар яратишни тақозо этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 6 июндаги Фармони билан тасдиқланган 2020 — 2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепциясида мавжуд куч ва воситаларни оптимал қўллаган ҳолда божхона органлари фаолияти ва инфратузилма объектларининг институционал асосларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Мазкур йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг аниқ ва амалий ифодаси сифатида Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости янги маъмурий бинода ўз фаолиятини бошлади.

Рамзий тасмалар қирқилди! Чирчиқда бизнес муҳитини янада яхшилаш, экспортни қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи манзилнинг эшиклари тадбиркорлар учун очилди!

Таъкидлаш жоизки, эндиликда бу ерда Чирчиқ шаҳри, Қибрай, Бўстонлиқ, Юқори Чирчиқ ва Паркент туманларидаги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг  темир йўл ва юк автотранспорт воситаларида ташилаётган экспорт ва импорт тартибидаги товарлари божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилади. Постда давлат божхона хизмати органлари томонидан тадбиркорларга божхонага доир барча хизматларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

Шу куни нафақат божхона постининг балки бу ердаги янги “Чирчиқ” логистика марказининг ҳам тақдимоти бўлиб ўтди. Чирчиқ логистика маркази “Тошкент-Бўстонлиқ” катта магистрал автомобиль йўл бўйида жойлашганлиги тадбиркорлар учун ўзига хос қулайликни тақдим қилади.

Яна бир аҳамиятли жиҳати - бу ерда товарларнинг экспорти ва импортини амалга оширишда рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни тақдим қилувчи ваколатли органларининг вакиллари ҳам хизмат олиб боришади.

Янги пост, янги таассуротлар! Умид қиламизки, янги логистика маркази ва божхона постининг фаолияти ҳудуддаги ташқи иқтисодий фаолият, айниқса экпортнинг жадаллашувига хизмат қилади.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Р.Холматов иштирок этди.

2.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг