Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда 85 минг донадан зиёд пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди
987
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқуқбузарлик ўз вақтида фош этилди.
Андижонда 85 минг донадан зиёд пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди

Вилоятнинг Балиқчи туманида ўтказилган пиротехника воситаларининг ноқонуний айланишини олдини қаратилган  тезкор тадбир давомида фуқаро О.А. ўзига тегишли 85 200  дона пиротехника воситаларини шартли харидорга пуллаётган вақтида ҳуқуқбузарлик устида тўхтатиб қолинди  ҳамда мазкур пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кўзда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш - ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса бундай қилмишлар содир этганлар учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган.

 Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

2.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг