Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Ж. бошқарувидаги “Ваз-2103” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашина салонининг ўриндиқлари остига яширилган, умумий қиймати 32 миллион сўмлик 31 260 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2.12.2020