Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямизда барча фуқароларимизнинг экринликлари, ҳуқуқлари ва ўй-фикрлари ўз аксини топган.
Мамлакатимиз босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўл Бош қомусимизнинг ҳаётбахш кучи ва улкан салоҳиятидан далолат беради.
Айнан шу сабабли Бош қомусимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир.
Ана шу мақсадда, Тошкент шаҳар божхона бошқармасида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун моҳияти” мавзусида онлайн маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Тошкент давлат юридик университети юридик фанлар доктори, профессор Феруза Мухитдинова ўз маърузаси билан иштирок этди.
Тадбир давомида Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида атрофлича маълумот берилиб, ундаги ҳар бир норманинг ҳаётимиз билан нечоғлик чамбарчас боғлиқ эканлиги мисоллар орқали тушунтириб берилди.
Азимжон Эргашев,
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходими
2.12.2020