Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан юртимиздан 1 192 427 м² кўп кафель экпорт қилинган бўлиб 39 фоизга ўсишга эришилди.
Кафель маҳсулотлари экспорт қилиниши натижасида юртимизга валюта тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 миллион долларга кўпайиб, 38 фоиз ўсишга эришилди.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, кафелнинг 39 фоизи Қозоғистонга ва 35 фоизи Тожикистонга экспорт қилинган.
Шунингдек, жорий йилда кафелнинг экспорти Россияга 2,4 баробарга ортган.
Жорий йилдан илк бора юртимиздан Грузияга кафель экспорти йўлга қўйилди.
2.12.2020