Таъкидлаш жоизки, бугунги кунга келиб замонамизнинг турли хил хасталиклари билан касалланиш оқибатида ёши улуғ кексалар ҳамда мурғак қалби ҳали ҳаётнинг лаззатларидан баҳраманд бўлиб улгурмаган болажонларда анемия ва юрак қон томир касалликларини келтириб чиқармоқда.
Азал-азалдан халқимиз орасида “Ҳар ким хайрли ишни ҳар куни қилиши керак” деган доно ўгитлар бор. Ана шундай хайрли ишга кам бўлсада ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида мазкур акцияда Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимларининг ҳам фаол иштирок этаётганликлари киши кўнглида фахр туйғуларини уйғотмоқда. Божхоначилар томонидан топширилаётган қон препаратлари қайсидир юртдошимизнинг оғирини енгил қилса, дардига шифо топишида ёрдам берса, божхона офицери учун бунданда юксакроқ мукофот йўқдир.
Божхоначилар томонидан ихтиёрий равишда топширилаётган донорлик қон препаратлари республика онкология, гемотология ҳамда бошқа тиббиёт марказларида даволанаётган жажжи болажонлар учун беғараз берилади.
2.12.2020